Фарғона туманида эркак «жўжаларни еб кетаётгани учун» мушукни пневматик ов қуроли билан отиб ўлдиргани аниқланди. Шунингдек, буғуни бўғизлаб ўлдиргани акс этган сурат тарқалди. Туман ИИБ томонидан унинг қуроли олиб қўйилиб, иш бўйича ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилди.
Чироқчи туманидаги қишлоқлардан бирига келиб қолган қўнғир айиқ ҳаракатсизлантирилиб, табиатга қайтарилиши режалаштирилганди. Бироқ туман ИИБ бошлиғи буйруғи билан жонивор «аҳоли хавфсизлиги учун» отиб ўлдирилди. Воқеага сабабчи масъулларга интизомий жазо чоралари кўрилиши белгиланди.
Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида собиқ ҳоким ёрдамчиси ов қуроли билан ўзини отиб қўйди. 4 фарзанди бўлган марҳум охирги пайтларда отасининг вафоти туфайли тушкун кайфиятда юргани аниқланди. Ҳолат бўйича қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Янгиариқда ИИБ ходими хизмат қуроли билан ўзини отиб ўлдирди. Бунга турмуш ўртоғининг фарзандларини олиб, отасининг уйига кетгани оқибатида келиб чиққан руҳий сиқилиш сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан экспертиза ишлари тайинланиб, терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг